Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманиг ташриф буюрди

2018 йил 15 июнь, Рамазон ҳайити куни Президентимиз Ислом цивилизацияси маркази пойдеворига тамал тоши қўйган эди. Бугунги муборак Рамазон кунларида давлатимиз раҳбари ушбу мажмуага яна ташриф буюрди ва қилинган ишларни кўздан кечирди.
Мажмуани чиройли ва сифатли қилиб қуриш билан бирга мазмунига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.
Ислом цивилизацияси марказининг таркибий қисмлари тўғрисида маълумот берилди.
Президент Олмазор туманидаги Университет маҳалласига борди.
Фуқаролар йиғини биноси замонавий таъмирланган. Уйлар ҳовлиси, майдончалар обод қилиниб, ички йўллар бетон билан текисланган, 700 метр узунликдаги велосипед йўлаклари қурилган. 19 та кўп қаватли уйнинг қиёфаси, йўлаклари яхшиланди.
Президентимиз маҳаллада бажарилган ишларни кўздан кечирди. Маҳалла фаоллари, нуронийлар билан суҳбатлашди, шу ерда фаолият юритаётган бошқарув сервис компанияси фаолияти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари Олмазор туманидаги 102-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатни бориб кўрди.
Айни пайтда бу ерда 221 нафар ўқувчи тарбияланмоқда.
Давлат раҳбари ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Тарбияланувчиларнинг машғулот жараёнларини кўздан кечирди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигига мактаб-интернатнинг ошхонаси ва технология хоналарини таъмирлаш, спорт комплекси ва ишлаб чиқариш устахонаси ташкил этиш бўйича топшириқ берди.
Тиббий-ижтимоий муассасалардаги шароитларни яхшилаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вилоят ҳокимлари ўз ҳудудидаги тиббий-ижтимоий муассасаларга бориб, у ердаги аҳволни кўргани, муаммоларни ўргангани ҳақида ахборот берди. Зарур қурилиш ва таъмирлаш ишларини қамраб олган ҳолда 2022-2024 йилларга мўлжалланган ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш вазифа қилиб қўйилди.
Тиббий-ижтимоий муассасалар директорлари сўзга чиқиб, таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Дата на публикация: 10 април, 2022
Категория: Друго

Показване на още