Ассалому алейкум ҳурматли азиз томошабинлар!!!
Мана қарийб уч ойдирки биз бирга Муҳожирлар сериалини томоша қилдик.
Энг аввало ман ўзим номимдан ва барча Муҳожир сериалининг ижодкорлари номидан, шу сериалимизни сабр билан томоша қилганларинг учун сизларга ташаккур билдираман.
Мана бугун сериалимиз якунланди.
Бир йил давомида қилган ишларимиз якунига етди.
Мани фикрим шу бўлдики, сериалимиз озми кўпми ўз томошабинини топди.
Шу вақт давомида томошабинлардан анча таклифлар, эътирозлар ва ҳар хил мазмунда фикрлар билдирилди.
Агар сериалимиз оҳири сиз кутгандек якун топмаган бўлса, бунинг узр сўрайман.
Ҳар бирингизнинг фикрларингиз биз учун муҳим. Биламан озми кўпми камчиликларимиз бор.
Ин ша Аллоҳ кейинги сериалларимизда тузатамиз.
Кўпчиликни ғашига теккан ва жавобини топмаган саволлар бор. Шулардан бири...
Жавлонни кийими.😊
Тўғрими?
Хўп. Қўлимдан келганча шу саволга жавоб бериб кетаман. Фақат қисқароқ.
Инсон бир умр меҳнат қилади. Тинимсиз ишлайди. Пул топади.
Нима учун? Яхши яшаш учун. Тўғрими?
Жавлон ҳам биздек яхши яшашни истаган инсон эди. Фақат тутган йўли нотўғри эди.
У шу кўримсиз кийимда ҳеч кимга билдирмасдан мол дунё ортириб уйига қайтмоқчи эди.
Шунақа инсонларни кўрганмизку.
Емай ичмай киймай тийинлаб тўплайди. Алал оқибат нимага эришади.
Азиз томошабин. Сиз зийраксиз. Яхши фикрлайсиз. Фақат ақллилик қиляпти деб ўйламанг.
Бир фикр ёзишдан олдин ўйланг.
Агар шу сериал сизни кўрган вақтингизга арзимаса, уни кўрманг.
Бу сериалга яхшилаб эътибор берган бўлсангиз, унда кўплаб тақдирлар бир бири билан боғлиқ. Сериалдан умумий битта айбдор ахтариш бефойда. Чунки ҳаммамиз бандамиз. Ҳаммада ҳам айб бор.
Сериалда битта мақсад бор:
Ҳаёт инсонга совға сифатида берилади. Ундан қандай фойдаланиш ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Бу узун умр йўлида ўнга, чапга йўллар чиқади. Ўша йўллар бориб барибир асосий йўлга бирлашади. Лекин сиз танлаган чап ва ўнг йўллар танлови умрингиз танловидир. Ана шунга эхтиёт бўлиш керак.
Пари масаласида. У Тамарани уйидан қай аҳволда келган бўлса шу аҳволда чиқиб кетган. Яхшилаб эсланг. Қолганини ўзингиз фикрлаб оласиз.
Энди баъзи бир суппер негативчилар учун фикрларим шуки, дўстим. Ҳаётдан гўзалликни ахтаринг. Буни аввало ўзингиздан бошланг. Агар қалбингизни тозаламас экансиз, гўзалликни тополмайсиз. Инсонлардан айб ахтариш бандасини иши эмас. Тўғри, фикр билдириш мумкин. Лекин йиллаб тер тўкиб, тупроқ ялаб уй қурсангизу, кўчадан ўтиб кетаятган одам ээээй шуям уйми, умуман ўхшамабди деб кетса, қанақа ахволга тушасиз.
Олийжаноб инсон деган сўзни мағзини чақиб кўрайлик. У шундай инсонки, ҳар бир ҳаракати, ҳар бир сўзи, инсонларга дарс бўлади. У инсон бировни камчилигини шунақанги чиройли сўзлар билан айтадики, оқибатда ҳаммасини тушуниб олади. Олийжаноб бўлайлик.
Бу билан ман нафақат бизни сериалимизга, қолган ижодкорларни меҳнатларини баҳолашда ҳам, саҳий бўлаверинг демоқчиман. Қанча инсонни кўнглини кўтарсангиз, яратган сизни кўнглингизга яқин инсонларни учраштиради.
Агар яна фикрласангиз биз томошабинни ҳар 10 та серияда фикрини ўзгартира бошладик.
Негадир сериални бошидаги эээнг разил деб билган инсони Жавлонни, томошабин сериал ўрталарида ёқтира бошлади.
Салбий қахрамонлар эса кутилмаганда томошабинда ёқимли фикр уйғота бошлади. Кейин яна 40-50 сериялардан кейин томошабин биринчи фикрига қайтди.
Бу нимадан далолат?
Келинг шу савол очиқ қолсин.
Чунки буни жавобига бизни алоқамиз йўқ. Яъни бу жавоб томошабинни ўзида. Агар топа олсангиз яхшилаб ўйлаб кўриб жавобини ёзинг.
Сериални 90% ни томошабин кутгандай тугатмадик. Чунки ҳаммаси оҳирги нуқтасига етиб келган эди. Фақат Сардор ва Елена тақдири очиқ қолди. Бу ёғини ҳам томошабинни ҳукмига ҳавола қилдик.
Биз сиз учун ишлаймиз. Камчиликсиз иш бўлмайди. Сизни фикрингиз муҳим.
Ҳуллас дилингизда қолган барча фикрларингиз бўлса, ёзинг.
Бажонидил эшитаман.
Муҳожир сериали ижодкорлари ишларидан Бокира сериалини ҳам суръатга олган. Унда ҳам сизга аниқ бўлмаган сирли жойлари кўп. Кўришингизни тавсия қиламан.
Сериалимиз кимларнидир қалбида озгина меҳр нурини очган бўлса, ватан соғинчини, ота онага хурматни, фарзандларни севишни, дўстликка садоқатни кўрсата олган бўлса, биз бахтиёрмиз.
Сўзим охирида ҳаммамизга соғлик саломатлик тилайман.
Яқин кунларда янги сериалга мотор бериш ниятидамиз.
Бош рол ижрочиси
Алишер Узоқов. Янги имидж, янги сиз кутмаган жуда ҳам салбий образ.
Аллоҳ насиб қилсин ўша кунларда янги сериалимизни бирга кўришни.
Сизга миннатдорчилик билан
Камолиддин Раҳимов.
Rasmiy saytimiz: http://www.rizanova.com
Obuna bo'ling: https://www.youtube.com/RizaNovaUZ
RizaNova @ Instagram https://instagram.com/RizaNovaUZ
RizaNova @ Telegram https://telegram.me/RizaNovaUZ
Дата на публикация: 13 юли, 2021
Категория:
Друго